Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Хоразмда дори ўғирлаб сотган ҳамширалар ишдан ҳайдалди

Хоразмда дори ўғирлаб сотган ҳамширалар ишдан ҳайдалдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Воқеа гувоҳларининг Озодликка хабар беришича¸ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Урганч филиали ҳамшираси касалларга текин бериладиган дориларни сотишга олиб кетаётганда МХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Манбалар таъкидича¸ "ўғирлик миқдори катта бўлмагани учун МХХ бу ҳамширага маъмурий чора кўриш учун тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритган". Ишдан ҳайдалган ҳамширанинг ҳамкасблари, дори-дармонни ўғирлаб сотишга катта ҳамшираю ва бошқа раҳбарлар ҳам алоқадор эканлигини иддао қилмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Урганч филиали жарроҳлик бўлими ҳамшираси Ш. М. (Озодликка шахснинг исми-шарифи маълум¸ аммо уни эълон қилмасликка қарор қилди) 30 декабрь куни соат 15 ларда сотишга олиб кетилаётган дори-дармон билан қўлга олинди. Исми сир қолиш шарти билан бу ҳақда Озодликка хабар берган марказ шифокорларидан бирига кўра, ҳамширани МХХ ходимлари қўлга олган. “Ҳамширани касалхона стоянкасида, сумкаларга солинган дори-дармонни такси юкхонасига жойлаштираётганда МХХ ходимлари ушлади. Сумкалар очиб кўрилганда¸ кейинроқ хирургия бўлими катта ҳамшираси Ш.Э. хонаси текширилганда 2,5 мингта шприц, трансфузия системалари, 5 литр спирт, стерил қўлқоплар борлиги аниқланди. Жиноят устида ушланган ҳамширалар тилхат олинганидан сўнг қўйиб юборилган. Бугунги кунда Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси назорат инспекцияси ходимлари тафтиш олиб бормоқда”, деди Озодликнинг бевосита воқеага гувоҳ бўлган манбаси.
Мой аккаунт