АҚШдан бошпана сўраëтган россияликлар сони рекорд даражага етди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
2017 йили Америка Қўшма Штатларидан бошпана сўраб ариза берган Россия ватандошлари сони сўнгги 24 йил ичида кескин ошиб кетди ва 2016 йилгига нисбатан қарийб 40 фоиз ошди.
Бундай ариза берувчилар сони Владимир Путин 2012 йили Кремлга яна президент сифатида қайтгандан бери йилдан-йилга ошиб бормоқда.
АҚШ ҳокимият идоралари 30 сентябрда тугалланган молиявий йил давомида Россия фуқароларидан 2664 та янги ариза олган ва бу 2016 йилга нисбатан 39 фоиз кўпдир.
Озод Европа/Озодлик радиоси АҚШ Ватандошлиги ва иммиграция хизматларининг (USCIS) ҳали оммага ошкор қилинмаган 2017 йилги статистика маълумотларини қўлга киритди.
Бу ҳужжатлардан кўрилишича¸ аризалар сони 2017 йили 2012 йилгидан икки баробардан ҳам кўп бўлган. Ўша йили Путин бош вазирликдан учинчи муддатга президентликка қайтган эди.
Бу кўрсаткич¸ Совет Иттифоқи парчалангандан кейинги дастлабки йилларда бошпана сўраб берилган аризалардан ҳам ошган. Масалан¸ 1994 йили АҚШга кўчиб кетиш учун ариза берган россияликлар сони 2127 ни ташкил этган.