Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Бокираликни исботлашни сўраб докторларга 1 йилда 600 марта мурожаат қилинди

Бокираликни исботлашни сўраб докторларга 1 йилда 600 марта мурожаат қилиндиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Cўнгги йилларда Тожикистонда қизларнинг бокиралиги муҳим ижтимоий масаласига айланиб, ҳар йили ӯнлаб ёш оила бокиралик билан боғлиқ жанжаллар ортидан тиббий экспертизага мурожаат қилишга мажбур бӯлмоқда. Тожикистонда, қўшни давлатлардаги каби, оила қуришда турмушга узатилаётган қизнинг бокира бўлиши энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Жанубий Тожикистондаги Кӯлоб шаҳрида яшайдиган 18 яшар Дилором тӯйдан аввал жинсий алоқа қилмаганини исботлаш учун тиббий экспертизага мурожаат қилишга мажбур бӯлган. Дилоромга кӯра, тӯйдан кейин эри уни бузуқликда айблаб, хӯрлаган. “Эрим яқинларига “келин бокира эмас”, деди. Гуноҳсизлигимни исботлаш учун тиббий экспертизага бордим. Бокиралигим исботланди. Энди мени одамлар олдида хӯрлаган эримга қайтиб боришни истамайман”, - деди Дилором. Тожикистон Суд-тиббий экспертизаси марказининг маълумотига биноан, 2017 йили Душанбеда шифохоналарга бокираликни аниқлашни сўраб, фуқаролардан 600та ариза тушган.
Мой аккаунт