Тошкентда 14 минг долларга йўқ Nexia, Киевда 7 мингга сотилмаяпти
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Украинадаги автосалонлар GM Uzbekistan қўшма корхонаси ишлаб чиқарган Daewoo Nexia автомобиллари савдосини тезлаштириш мақсадида улар нархини туширишга қарор қилди. Бир йилдан кўпроқ туриб қолган бу машиналар ҳозирда украиналикларга 7 минг АҚШ доллари атрофида таклиф қилинмоқда. Ўз мамлакатида йиғилаëтган айни машинани сотиб олиш учун ўзбекистонликлар эса камида 12 минг доллар тўлаб¸ 2014 йил охирига қадар кутишлари керак.
Украинада Nexia кетмай қолди
Киев марказидаги Uz-Daewoo автосалони бошқарувчиси Озодлик мухбири билан суҳбатда¸ 2012 йилда ишлаб чиқарилган Nexia автомобиллари бозори сустлиги ва Ўзбекистондан янги машиналар келишига замин ҳозирлаш эҳтиëжи боис¸ бу машиналар нархи туширилганини билдирди:
- 2012 йилдан қолган машиналарни арзонлатдик. Бошланғич нарх 66 минг 200 украин гривнаси. 62 мингликлари ҳам бор¸ фақат уларда эҳтиëт ғилдираги ва магнитофон йўқ. Долларда бу 7600-7700 га тўғри келади¸ дейди Киевдаги автосалон бошқарувчиси.
Бу суҳбатдошга кўра¸ Украинада Nexia машинаси ўз категориясидаги автомобиллар орасида нархининг арзонлиги билан харидор диққатига тушган ва бу машиналар савдосининг кейинги ойларда сустлашгани улар нархини 10 фоизга арзонлатишга сабаб бўлган.