Friday, 10 October, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

"Ўзстандарт янги газ ҳисоблагични 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди"

"Ўзстандарт янги газ ҳисоблагични 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди"У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент вилояти Чирчиқ туманидан Озодликка боғланган 55 яшар Олимжон Тўхтаев янги газ ҳисоблагичини уйига ўрната олмаётганидан шикоят қилди. Тўхтаевнинг айтишича, унинг газ ҳисоблагични текшириб, сертификат бериши керак бўлган давлат идорасининг туман ва республика бўлими бир гал соз, бир гал носоз, деб хулоса бермоқда. OzodMikrofon дастурига мурожаат қилган Олимжон Тўхтаев ўтган йили март ойининг охиридан бери битта ҳисоблагични беш бора текширтиргани, аммо ҳануз уни уйига ўрнатишга рухсат ололмаётганини айтади: - "Ўзстандарт" ташкилотининг сертифкатлари қўлимда турибди. 3 марта ишлайди, ўрнатса бўлади, дейишган. Икки марта носоз дейишган. Шу билан бир йилдан бери бу ташкилот раҳбарига 3 марта ариза билан мурожаат қилдим. Ҳануз натижа йўқ, - деб шикоят қилди Тўхтаев.
Мой аккаунт