Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистонга визасиз ўтиш бошланганидан сўнг Тожикистонда хорижий паспортга талаб кескин кучайди

Ўзбекистонга визасиз ўтиш бошланганидан сўнг Тожикистонда хорижий паспортга талаб кескин кучайдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги Виза ва рўйхатдан ўтиш бўлимининг (ОВИР) маълумотига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида фуқароларнинг ўзаро борди-келдилари тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кириши билан хорижий паспорт олиш истагида бўлган тожик ватандошларининг сони бирдан 30 фоизга ошган. Тожикистондаги Виза ва рўйхатдан ўтиш бўлимининг масъул ходими Муҳсин Ҳамидовнинг 29 март куни Озодликка айтишича, хусусан¸ Наврўз байрами арафасида минглаб тожикистонлик хорижий паспорт олиш учун бу ташкилотга мурожаат этган. - Агар олдин фуқаролар Россияга бориш учун паспорт олсалар, энди Самарқанд ва Бухорони бориш кўриш мақсадида хорижий паспорт олмоқдалар - деди Муҳсин Ҳамидов. У талаблар кўпайиши баробарида хорижий паспорт нархи ҳам ошгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Баъзи норасмий хабарларга кўра, охирги вақтларда хорижий паспортнинг нархи икки ва ҳатто уч бараварга қимматлаган.
Мой аккаунт