Wednesday, 24 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожиклар чет элга Ўзбекистон орқали учмоқда

Тожиклар чет элга Ўзбекистон орқали учмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз борди-келди бошланганидан кейин кўплаб тожикистонликлар хориж давлатларга Тошкент ёки Самарқанд шаҳарлари орқали боришни афзал билмоқда. Бунга Тожикистонда учоқ чипталарининг қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистонга қараганда анча қимматлиги сабаб бўлмоқда. Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан бўлган Фируз Аҳмедов Россиянинг Ханти-Мансийск округида қурилишда ишлайди. 36 яшар Фируз Россияга ҳар йили баҳорда самолёт, поезд ёки автобусда кетади. Аммо бу йил у, дўстлари маслаҳати билан, илк бор Россияга Тошкентдан парвоз қилди. “Танишлар менга Россияга Ўзбекистондан учиш арзонроқ эканини айтди. Ҳақиқатан ҳам, Тошкентдан Россиянинг Сургут шаҳрига чипта нархи Хўжанд шаҳрига қараганда тахминан 100 доллар арзон экан. Мен учун бу катта пул,” - деди Фируз Аҳмедов. 2018 йил мартида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз борди-келди бошланиши ортидан нафақат тожикистонлик меҳнат муҳожирлари, балки зиёлилар ва айниқса нодавлат ташкилотлар ходимлари ҳам хорижга Тошкент ёки Самарқанд аэропортларидан сафар қилишни бошладилар. Тожикистондаги Мустақил Ахборот Воситалари Ассосиацияси раиси Нуриддин Қаршибоев ҳам Озодлик билан суҳбатда охирги вақтларда хориж сафарларида Ўзбекистон ҳаво йўлларидан фойдаланаётганини айтди.
Мой аккаунт