Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистонда "алвасти ови" давом этмоқда

Ўзбекистонда "алвасти ови" давом этмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органларида ишлаган 500га яқин зобит ва мулозим турли жазоларга тортилгани статистик маълумот ўлароқ расмий матбуотда эълон қилинди. Мазкур хабар ортидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинлангани борасидаги президент қарори ҳам эълон қилинди. Ўзбекистон президенти тарафидан 29 июнь куни имзоланган қарорга кўра¸ Турсунпўлат Тошпўлатов Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жиноят қидирув ва терроризмга қарши бош бошқарма бошлиғи этиб тайинланган. Турсунпўлат Тошпўлатов бундан олдин Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғининг курсиси шу йилнинг 21 апрелидан бери бўш қолаëтган эди. Бу лавозимни эгаллаган Даврон Назармуҳаммедов 21 апрелда Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.
Мой аккаунт