У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Эрк фаоли Баҳодир Қамбаров тақдири Ўзбекистонда мухолифат топталишининг ëрқин намунасидир. Баҳодир Қамбаров номи жамоатчилик учун нотаниш бўлса-да¸ бу йигитни бир томондан Ўзбекистондаги мухолифатчилар¸ аниқроғи эркчилар¸ иккинчи томондан Ўзбекистон МХХси¸ Ички ишлар вазирлиги расмийлари¸ қолаверса мамлакатдаги қатор қамоқхона мутасаддиларию¸ маҳбуслари яхши танийди. Ўзбекистон расман мустақил давлатга айланган 1991 йили 16 яшар ўспирин бўлган Баҳодир¸ 17 ëшидан сиëсий фаолликка киришди.