Tuesday, 16 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбек футболи: 'Хорижлик янги Бош мураббийни танлашда пул энг муҳими бўлмайди'

Ўзбек футболи: 'Хорижлик янги Бош мураббийни танлашда пул энг муҳими бўлмайди'У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расман билдиришича, мамлакат миллий терма жамоасига Бош мураббий тайинлашда ҳозир фақат хорижлик мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда. Аён бўлишича, бу - федерациянинг янги раҳбарияти олдидаги зудлик билан ҳал қилинадиган бешта устивор масаладан биринчиси бўлади. Миллий терма жамоанинг сўнгги Бош мураббийси Самвел Бабаян шу йилнинг 7 сентябрь куни истеъфога чиқарилган. Бунга жамоанинг 2018 йилги жаҳон чемпионатига ҳам чиқа олмагани сабаб бўлганди. Агар, имконли бўлган маълумотларга таянилса, хорижлик янги Бош мураббий – мамлакатнинг чорак асрдан ортиқроқ мустақиллик тарихида Ўзбекистон миллий терма жамоасига бошчилик қилажак 21-мураббий бўлади. Бошқа томондан, орада кечган вақт давомида терма жамоага Бош мураббийлик қилажак саккизинчи хорижий мураббийга айланади. Таъкидлаш жоиз, бирор бир мураббий бошчилиги остида Ўзбекистон миллий терма жамоасига жаҳон чемпионатига чиқиш шарафи насиб этмаган. “Албатта, бу ерда, биринчи навбатда, ҳозирги кунда терма жамоани мана шундай қийин даврдан олиб чиқиб кета оладиган, ишқибозларнинг ва халқнинг ишончини яна терма жамоага қайтара оладиган мураббий керак бўлади”, - дейди сўнгги янгилик юзасидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари Санжар Ризаев Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт