Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Андижон вилоятида кўмир қимматлади

Uzbek Андижон вилоятида кўмир қимматладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижон вилоятининг Избоскан туманида тижорат нархида сотилаётган бир килограмм кўмирнинг нархи 700 сўмга чиқди. Бу ҳақда хабар берган Озодлик манбаларига кўра, ҳукумат ваъда қилган арзон кўмир жуда чекланган миқдорда келтирилмоқда ва у билан ҳаммани таъминлашнинг имкони бўлмаяпти. "Кўмир ҳеч қачон бунча қимматламаган" Об-ҳавонинг совиб кетиши ва газ йўқлиги боис тижорат дўконларида сотилаётган кўмир бир ҳафта ичида яна 100 сўмга қимматлади, дейди Избосган туманида яшовчи, исми сир қолишини сўраган Озолик суҳбатдоши: - Ҳозир бизда бир килоси 700 сўмга сотиляпти. Ангрен кўмири, тозаси, йирик-йириги. Қозоғистон кўмири 750 сўм. Бу тижорат дўконларидаги нарх. Ҳокимият ҳам аҳолига сотяпти, навбати билан, килоси 91 сўмдан, унга эътирозимиз йўқ. Лекин ҳаммага ҳам етмаяпти. Масалан, ёш боласи бор, касаллари бор хонадонлар навбат кутиб ўтирмайдику,- дейди избосканлик Озодлик манбаси.
Мой аккаунт