Uzbek Ўзбекистон "қора бозори"да 1 доллар 3 минг сўмдан ошди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сўнгги уч кун ичида Ўзбекистон "қора бозор"ида 1 АҚШ долларининг қиймати 3000 сўмдан ошди. Бир ҳафта илгари Тошкент "қора бозор"да саррофлар 1 АҚШ доллари учун 2980 сўм таклиф этган бўлса, ҳозир улар долларни 3050 сўмдан олишяпти.
18 апрель куни бир АҚШ доллари "қора бозор"да уч минг сўмдан кўпроқни ташкил этди.
- Доллар кўтарилди. Олиш 3050, сотиш 3100 сўм бўляпти, - дейди Тошкентнинг Паркент бозоридаги саррофлардан бири.
Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан Ўзбекистон Марказий банки белгилаган расмий қийматларида эса ошиш сезилмайди.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, 18 апрел куни 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 2272.02 сўмни ташкил қилди.
Бу долларнинг сўмга нисбатан ўтган ойдаги расмий қийматидан деярли фарқ қилмайди.