У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Исломий Ҳаракати марҳум ҳамасосчиси ва дастлабки етакчиси ўғлининг келиб, жойлашиб олганига оид расмий хабарлардан саноқли ойлар ўтиб, Афғонистоннинг шимолий Сарипул вилояти Сайёд тумани жангариларнинг қонли ҳужумларига саҳна бўлган. Ҳаракат бундан икки йил бурун расман тўлиғича байъат келтирган ИШИД жангари гуруҳи Толибон билан бирга туманнинг Мирзаваланг минтақасидаги бир қишлоқда "камида 50 нафар тинч фуқарони шафқатсизларча қириб ташлаган". Ҳамкорликдаги сўнгги қонли ҳужум бу икки жангари гуруҳ ўртасида айнан Афғонистон шимолида кескин зиддиятлар кузатилаётгани, охирги ойларда икковлон бир-бирларига қарши шиддатли жангларга киришишганига оид хабарлар манзарасида кузатилмоқда. Таъкидлаш жоиз, бу икки жангари гуруҳ шу пайтгача Афғонистоннинг аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимолий ва шимолий-шарқий минтақаларида бир ҳужумда бунча катта сондаги оддий инсонларнинг умрларига зомин бўлмаган. Аммо орадан уч кун ўтса-да, на-да Толибон ва на-да ИШИД бу ҳужумга масъулиятни ўз зиммасига олган. Толибон эса, Сайёдда ҳануз 100 дан ортиқ одамни қамалда ушлаб тургани айтилмоқда. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.