Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Қундуз: 'ўнлаб' ўлдирилган ва 'оммавий тупроққа қўйилганлар' кимлар эди?

Қундуз: 'ўнлаб' ўлдирилган ва 'оммавий тупроққа қўйилганлар' кимлар эди?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Дашти Арчидаги ҳаво ҳужумидан кун ўтиб ҳам, у ерда айнан нималар юз берганига оид хабарлар ҳамон қарама-қаршилигича қолмоқда. Ҳаво ҳужумига саҳна бўлган қишлоқ аҳолисининг айтишича, ҳодисадан энг кўп оддий мардум талофат кўрган. Аллақачон ўнлаб қурбонларни тупроққа қўйишган. Шоҳидлардан бирига кўра, шахсан ўзи 37 киши кўмилган иккита оммавий дафн маросимида қатнашган. Аммо туманнинг катта қисми толиблар назорати остида. Шу боис ҳам, бу каби даъволарни мустақил манбаларнинг тасдиқлашнинг имкони йўқ. Қундуз Хавфсизлик қўмондони Абдулҳамид Ҳамиднинг айтишича эса, ҳаво ҳужумидан нишон айнан ким ва нима бўлгани хусусида қўлларида ҳануз дақиқа маълумот йўқ. Лекин, унга кўра, ҳужумда 20 га яқин Толибон жангарисининг ўлдирилгани, тан жароҳати олган 50 дан ортиқ инсоннинг душанба куни Қундуз касалхонасига олиб келинганига оид хабарларни олишган. Юз берган ҳодисани ўрганиш учун сатҳга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Қундуз Миллий Хавфсизлик идораси ҳайъатининг жўнаб кетганига оид хабарлар олинган. Аммо, хавфсизлик қўмондони Абдулҳамид Ҳамиднинг айтишича, ҳозирча бу ҳайъатлар текширувларининг натижаси ўзларига маълум эмас. Тафсилотлари билан минтақадан мухбиримиз Ҳаёт Шайбон. Видеолавҳа Би-би-си Ўзбек Хизматининг Афғонистон учун телевизион дастури учун тайёрланган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт