Saturday, 20 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўртачирчиқлик ўқитувчилар: Ҳокимлик президент қарорига зид равишда мактабларда текширув ўтказмоқда

Ўртачирчиқлик ўқитувчилар: Ҳокимлик президент қарорига зид равишда мактабларда текширув ўтказмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги айрим мактаб директорлари ва муаллимлари туман ҳокимлигини мактаблар ишига ноқонуний аралашаётганликда айбламоқда. Озодлик гаплашган ўртачирчиқлик таълим ходимларининг айтишича, туман ҳокими муовини Фарҳод Султонов буйруғи асосида туман ИИБ, прокуратура, молия идоралари ходимлари ва Ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат ишчи гуруҳ дарс пайти текширув ўтказмоқда. Бу эса¸ ўқитувчиларга кўра¸ ​таълим жараёнига халақит қилмоқда, ўқитувчи ва ўқувчиларни чалғитмоқда. Мактаб директорлари таълим муассасалари фаолиятига бундай аралашув президентнинг мактабларни ҳокимликлар тазйиқидан қутқаришга қаратилган 5538-қарорига зид эканига ҳам эътибор қаратди. Текширув ишчи гуруҳининг Озодлик боғланган фаоллари Ўртачирчиқ тумани мактабларида таълим-тарбия жараёнини ўрганиш тўғрисида туман ҳокимлиги буйруғига асосан мактабларни тафтиш қилаётганликларини айтди. Бундай буйруққа қўл қўйган Ўртачирчиқ тумани ҳокими муовини Фарҳод Султоновнинг ўзи билан кун давомида боғланишнинг имкони бўлмади. Ўртачирчиқ тумани мактабларидан бири ўқитувчиси (исми унинг илтимосига кўра сир тутилмоқда) текширувлар ўнта йўналиш бўйича ўтказилаётганини айтади:
Мой аккаунт