Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Шиа жангарилари суннийларга қарши Ироқ армияси сафида курашга чорланди

Шиа жангарилари суннийларга қарши Ироқ армияси сафида курашга чорландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Ироқ ва Шом ислом давлати" жангарилари Ироқнинг йирик шаҳарларини бир-бир эгаллаб олаётган бир пайтда Бош вазир Нурий ал-Маликий шиа жангариларини мамлакат ҳарбийлари сафига қўшилишга чақирди. Ҳозирданоқ шиаларнинг минтақадаги қуролланган аскарлари Ироқ армияси сафига кирмоқда. Бош вазир Нурий ал-Маликийнинг минтақадаги шиаларни сунний жангари гуруҳларга қарши армия сафида курашишга чорлади. Бағдодда кўнгиллилар йиғилаётган марказларда ҳозирданоқ аскарликка ёзилишига тайёр турган шиа йигитлари сони ортмоқда. Айни пайтда мамлакат шимолидаги Самарра шаҳрида ҳукумат аскарлари сафида шиа жангарилари ҳам курашаётгани ҳақида норасмий маълумотлар бор. 17 июнь кунги хабарларга кўра, Бағдод томон ҳаракатланаётган жангарилар пойтахтдан 60 километр нарида бўлган Бақуба шаҳрининг ярмини эгаллаб олган. Айни пайтда Бағдоддан 420 километр шимоли-ғарбда жойлашган Тал Афар шаҳрини ҳам жангарилар деярли тўлиқ эгаллаш арафасида.
Мой аккаунт