Ислом олами: Сунний ва Шиа асли бир бўлса, нега уришади?
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бугун Яқин Шарқдаги сўнги урушлар манзарасида Ислом оламидаги Шиа ва Сунний бўлиниши кучли сиёсий тус олган.
Айрим Исломий уламоларга кўра, Шиа ва Сунний аслида бир, аммо ташқи кучлар уларни бўлаётир.
Бугун жангари сунний гуруҳлари турли мамлакатларда Шиа озчиликни нишонга олмоқдалар.
Ироқ ва Суриядаги урушлар ортидан давлат бошқарувидаги Шиа-Сунний мувозанати ўзгариши ҳам бу масалада катта ўрин тутган.
Шу қаторда, айни урушларданулкан сиёсий ютуққа эришаётган энг йирик Шиа давлати - Эрон ҳам Яқин Шарқдаги Шиалар яшовчи мамлакатлар сиёсатида тобора кучли мавқе касб этаётир.
Афғонистонда ҳам 15-20% шиа озчилик яшайди. Шиа-Сунний муносабатлари бу ерда доимо таранг бўлса-да, тинч эди.
Бироқ сўнгги йиллари сунний жангарилар, хусусан, ҳам Толибон, ҳам орасида Ўзбекистон жангарилар кўп ИШИД тарафдорлари Шиаларга қарши ҳужум қилишмоқда.
Бу йилги Ашура ёки Муҳаррам ойидаги энг муҳим Мотам куни Афғонистонда тинч ўтди.
Аммо бир неча ҳафта олдин Кобулдаги Шиа тўйига ҳужум қилинди ва 60 нафардан кўп одам ҳалок бўлди.
ББС Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил 2014 йили Кобул ва Мозори Шарифда нишонланган Ашура маросимидан тайёрлаган видео лавҳа Шиа ва Сунний муносабатлари ҳақида.