Шавкат Мирзиёев мусулмон оламининг хавфсизлиги ҳақида - BBC O'zbek
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон муваққат президенти ва Бош вазирининг баён қилишича, мамлакати ядро қуролидан холи ҳудудлар кўламини изчил кенгайтириш тарафдори ва Яқин Шарқда ҳам худди шундай ҳудуд ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди. Шавкат Мирзиёев бу ҳақда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтаётган 43-сессияси очилиш маросими чоғида қилган нутқида баён қилган. Жаноб Мирзиёевга кўра, Ўзбекистон ташкилотга аъзо мамлакатлар ва, умуман, мусулмон оламининг хавфсиз ва фаровон давлатларга айланишига ишонади.Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.