У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Uz-Daewoo ишлаб чиқараётган "Матиз" ва "Нексия" автомобиллари Россиядаги энг арзон автомобиллар, деб тан олинди. "Автостат" таҳлил агентлиги ўзбек автомобиллари нарх жиҳатидан, ҳатто маҳаллий АвтоВАЗ маҳсулотларидан ҳам арзонроқ эканига эътибор қаратмоқда.
Ўзбекистоннинг "GM Uzbekistan" компанияси маҳсулотлари Россияда нафақат энг кўп сотиладиган, балки ўз русумидаги машиналар қаторида энг арзони ҳам, деб эълон қилинди.
Россиядаги "Автостат" таҳлил маркази тадқиқот натижаларига кўра, ўзбек-корейс бренди остида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган "Матиз" ва "Нексия" русумидаги автомобиллар Россияда ўртача 9,5 минг АҚШ доллари (ёки 285 минг рубл) ҳисобида сотилмоқда.
Тадқиқот натижалари ҳақида Озодлик радиосига гапириб берган "АВТОСТАТ" аналитика агентлиги таҳлилчиси Азат Тимерханов: "Ўзбек автомобилларига сифат жиҳатидан бой берадиган АвтоВАЗнинг "Калина" ва "Приора" машиналари ўртача 10,8 минг АҚШ долларига (тақрибан 324 минг рублга) сотилмоқда", дейди.