Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Вашингтон, Оқ Уй: Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўз сўзларига ишонтира олдими?

Вашингтон, Оқ Уй: Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўз сўзларига ишонтира олдими?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ўртасидаги тор ва кенг доирадаги музокаралар ўзаро ишонтириш ва нисбатан эътирофлар манзарасида кечган. Асосий эътибор минтақавий, иқтисодий, ҳарбий ҳамкорлик, ислоҳотлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Маълум бўлишича, Трамп билан музокаралари чоғида президент Мирзиёев, "Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда эришилаётган прогресс орқага қайтмаслик хусусиятига эга эканлигини" таъкидлаган. Ўзбекистондаги "виждон маҳбуслари", болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланиш ва мажбурий меҳнат ҳоллари билан боғлиқ бугунги аҳволга ҳам эътибор қаратилган. Расмий хабарларга кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп янги президенти Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида Ўзбекистон бу соҳаларда сезиларли ютуқларга эришганини қайд этган. Қайд этиш эса, Ўзбекистонда "виждон маҳбуслари" озод қилингани, болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишнинг тугатилганлиги ва мажбурий меҳнат кўламини қисқартиришга эришилгани мазмунида талқин этилган. Вашингтондан президент Мирзиёевнинг расмий ташрифини яқиндан ёритиб бораётган журналист Навбаҳор Имамова.Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт