Мирзиëев ўзига янги тансоқчилар бошлиғини тайинлади
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистоннинг собиқ президенти хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий Давлат Божхона қўмитасининг раиси этиб тайинлангани ортидан бўшаб қолган ўринга янги раҳбар тайинлагани маълум бўлди.
Айни пайтда бу ҳақда расман маълум қилинмади. Озодлик манбаларига кўра¸ жорий йилнинг 20 декабрида Президент хавфсизлик хизматига (ПХХ) собиқ раҳбар Тоҳирийнинг ўринбосари тайинланган.
Янги раҳбарнинг шахси ва унинг хизмат йўлига оид маълумотларни Озодлик ўрганмоқда.
Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ Ислом Каримов ўлимидан кейин бир муддат президент хавфсизлик хизматининг камида 1500 ходими фаолиятсиз қолган эди.
Бироқ шу кунларда кучли қўриқланган президент кортежи яна кўчада пайдо бўлди.
Президент хавфсизлик хизмати мутлақо ёпиқ тузилма бўлгани учун унинг таркибидаги эҳтимолий ўзгаришлар тўғрисида маълумот олиш деярли имконсиз.