Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Президент маъмуриятига қарашли резиденцияда "гуруҳли фаҳшбозлик" фош этилди

Президент маъмуриятига қарашли резиденцияда "гуруҳли фаҳшбозлик" фош этилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўтган ҳафта Тошкентда қаттиқ қўриқланадиган давлат резиденцияси ҳудудида фаҳш билан шуғулланган прокуратура, МХХ ва бошқа тузилмалар ходимлари қўлга олингани айтилмоқда. Бу ҳақда хабар тарқатган Узметроном нашрига кўра, Ички ишлар вазирлигига яқин жойлашган “Туркистон” (собиқ “Шелковичная”) мажмуасига Миллий Хавфсизлик Хизмати уюштирган махсус рейд натижасида жами 32 киши ушланган. Озодлик манбаси бу хабарни тасдиқлаб, мазкур рейдни МХХ раҳбарияти тарафидан президент маъмурияти бошлиғи Зелимхон Ҳайдаровга қарши ҳаракат, дея атади. Узметроном эълон қилган хабарда давлат тасарруфидаги “Туркистон” (собиқ “Шелковичная”) резеденциясига Миллий Хавфсизлик Хизматига доир ниқобли гуруҳ рейд уюштирган. Махсус амалиёт натижасида Тошкент марказида, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда президентнинг Оқсарой қароргоҳига яқин жойлашган мажмуа ҳудудидаги коттежларда фоҳишалар билан айшу ишрат қилаётган прокуратура, МХХ ва бошқа идоралар ходимлари қўлга олинган. Жами қўлга олинган 32 киши Ички ишлар вазирлигига олиб борилган, дейди ҳокимият идораларидаги ишончли манбаларига таяниб нашр муҳаррири Сергей Ежков.
Мой аккаунт