Қашқадарёлик фолбин ўзини пайғамбар деб эълон қилди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг куни кеча бўлиб ўтган апелляция судлов ҳайъати диний ақидапарастлик, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ҳамда фирибгарлик сингари қатор жиноятлар мажмуи билан айбланган 48 яшар фуқаро Учқун Йўлдошевга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
Шу йилнинг 21 августида Қарши шаҳар маҳкамаси Учқун Йўлдошевни айбли деб топиб 11 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Ëзувчи¸ фолбин¸ пир¸ пайғамбар...
Учқун Йўлдошевни ëшлигидан яхши билган қаршилик Баҳодир Нусуров Озодлик билан суҳбатда Қашқадарë маҳкамаси қарорининг адолатли эканини таъкидлади:
- У олдин ашулачиларга шеър ëзиб юрар эди. Кейин фолбин бўлди. Кейин ўзини пир деб эълон қилиб¸ кимки оëғимни ўпса¸ шифо топади¸ деб юрди. Ана ундан кейин ўзини пайғамбар деб эълон қилувди¸ Миллий хавфсизлик хизмати ушлаб қамаб қўйди¸ дейди Баҳодир Нусуров.