Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Москвада ўғирлаб кетилган Ҳамидқориев 8 йилга кесилди

Москвада ўғирлаб кетилган Ҳамидқориев 8 йилга кесилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Шу йил ёзида Москвадан ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини, продюсер Мирсобир Ҳамидқориев 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 18 ноябрь куни унинг иши юзасидан ана шундай ҳукм чиқарди. Ҳамидқориевнинг иши бўйича ҳукм ўқилгани ҳақида Озодликка продюсернинг маҳкамада иштирок этган жияни Нафосатхон маълум қилди. - Прокурор 8 йил сўради. Кейин судья: “11 йил” деб, 8 йилга қилиб берди. Аввал [судья]: “244-моддага 7 йил, 216 га 4 йил берамиз”, деди. Кейин 8 йил бериб, ишни ёпишди, - дейди Мирсобир Ҳамидқориевнинг жияни Нафосатхон. Шу йил июнида Москвада ўғирлаб кетилган ва кейинчалик дараги Тоштурмадан чиққан Мирсобир Ҳамидқориев иши бўйича Тошкентда суд бўлаётгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди. У расмийлар томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-моддаси 2-банди (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) ҳамда 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) бўйича айбланаётганди.
Мой аккаунт