Saturday, 13 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ислом Каримов олти йиллик танаффусдан сўнг Душанбега боради

Ислом Каримов олти йиллик танаффусдан сўнг Душанбега борадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун 11-12 сентябрь кунлари Душанбега сафар қилади. Таҳлилчилар халқаро майдондаги мавжуд вазиятда икки президент ўзаро муносабатларни яхшилашдан манфаатдор бўлиши керак, демоқда. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Душанбега бундан олти йил муқаддам борган эди. Сўнгги йилларда икки қўшни давлат президентлари жуда кам, фақатгина МДҲ ва ШҲТ доирасида ўтказилган йиғилишларда учрашган, холос. Икки раҳбарнинг кам учрашаётганига давлатлар ўртасида йиғилиб қолган қатор муаммо ва ўзаро келишмовчиликлар сабаб бўлиб қолмоқда. Аммо бу сафар Тожикистон матбуоти ҳукуматдаги ўз манбаларига таянган ҳолда Каримов ва Раҳмоннинг "бирга-бир" учрашув ўтказиши ҳақида хабар бермоқда.
Мой аккаунт