Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

ИШИДга қарши ҳужум: ‘Тўрт ўзбекистонлик ҳам ўлдирилди’

ИШИДга қарши ҳужум: ‘Тўрт ўзбекистонлик ҳам ўлдирилди’У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Кутилмаган қўшалоқ ҳаво ҳужуми Афғонистоннинг Туркманистонга бевосита чегарадош шимолий Жаузжон вилоятида амалга оширилган. Маҳаллий масъулларга кўра, ҳужум чоғида Афғонистон шимолидаги ИШИД юқори мартабали қўмондонларининг махфий йиғини нишонга олинган. Ҳужум натижасида 30 га яқин жангари ўлдирилган, 20 дан ортиғи яраланган. Расмий маълумотларга кўра, "ўлдирилганлар орасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган". Аммо уларнинг шахслари ва қачон, қандай қилиб Афғонистонга ўтишгани борасида расмий маълумотлар ҳозирча имконли эмас. Матбуот воизининг айтишича, Дарзобдаги мажлисга ИШИД гуруҳининг Балх, Бағлон, Фарёб ва Жаузжоннинг ўзидаги юқори мартабали қўмондонлари йиғилишган. "Йиғиндан мақсад эса, қачондан бошлаб Афғонистон шимолидаги ўз амалиётларини йўлга қўйиш масаласини келишиб олиш бўлган". Унга кўра, катта сондаги ИШИД жангариларининг ўлдирилиши билан якун топган қўшалоқ ҳаво ҳужуми Афғонистондаги НАТО кучлари билан ҳамкорликда амалга оширилган. Аммо сўнгги янгиликка ҳозирча ИШИД гуруҳи расман бирор бир муносабат билдирмаган. Дарзоб Афғонистоннинг сўнгги йилларда ИШИД жангарилари анча фаоллашишга муваффақ бўлган саноқли шимолий минтақаларидан бири бўлади. Масъуллар бу тумандаги ИШИД аъзоларининг сони тахминан 500 дан ортиқ эканини айтишади. Агар, уларга имконли бўлган маълумотларга таянилса, бу жангариларнинг 40 дан ортиқроғи ўзбекистонликлари дохил хорижликлар бўлишади. Сўнгги ҳаво ҳужумлари тафсилотлари билан Кобулдан мухбиримиз Фазл Аҳмад Ёлғуз. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт