ИИВ Академияси ўқитувчиси: Кириш имтиҳонларида ҳийла ва порахўрлик бўлди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ўқитувчиси ўқув юрти қабул комиссияси аъзоларини 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари пайтида турли ҳийлалардан фойдаланганлик ва порахўрликда айблади. Исмини сир сақлаш ва овозини ўзгартириш шарти билан Озодликка гапирган ўқитувчининг иддао қилишича, июнь ойида бўлиб ўтган кириш синовлари пайтида таниш-билишчилик, порахўрлик ва натижаларни сохталаштириш ҳолатларига гувоҳ бўлган. Академия ўқитувчисининг иддаоларига ўхшаш маълумотларни Озодликка бир-биридан мустақил равишда алоқага чиққан абитуриентлар ва уларнинг яқинлари ҳам айтиб берди. Озодлик бу иддаолар юзасидан Ўзбекистон ИИВ Академияси қабул комиссиясидан муносабат ололмади. Ўзбекистон ҳуқуқ тизими мулозимидан олинган норасмий маълумотга кўра¸ бу вазият бўйича ҳозирда текширув ўтказилмоқда. Ўқитувчи билан ўтказилган суҳбатни қуйида тингланг. Овози унинг талаби билан ўзгартирилган: