Monday, 15 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Гулнора Каримова Туркиянинг "Ҳуррият" газетасига интервью берди

Гулнора Каримова Туркиянинг "Ҳуррият" газетасига интервью бердиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова кейинги тўрт ойдаги кечмишлари ҳақида Туркиянинг "Ҳуррият" газетаси мухбири Асли Боришга батафсил интервю берди. Интервюда Гулнора Каримова ўғли Ислом Каримовнинг заҳарлангани борасида маълумотлар мавжуд. "Ҳаëтим Муҳташам юз йил каби", дея сарлавҳаланган интервью 8 декабр куни "Ҳуррият" газетасининг инглизча ва туркча саҳифаларида чоп қилинди. Инглизча саҳифада "Ўзбекистоннинг биринчи қизи сўнгги пайтдаги иддаоларга жавоб қайтарди", дея сарлавҳаланди. Киборлар дунëси ҳақидаги мақолалари билан танилган туркиялик журналист Асли Бориш мақола бошида интервьюга қандай изн олгани ҳақида ҳам ëзди: Кейинги тўрт ой ичида сенсацияли хабарлар марказида қолган Гулнора Каримова биз билан суҳбат қуриш учун фақат бир шарт қўйди. "Фақат отамни зада қилмайдиган тарздаги интервью бўлсагина¸ сизлар билан гаплаша оламан." Бу шартни қабул қилганимиздан кейин¸ худди Жеймс Бонд фильмларидаги каби махфий ва шифрланган имейл манзилидан менга мактуб келди.
Мой аккаунт