У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Facebook" ижтимоий тармоғининг яқин вақтда "Whatsapp" хабарлашув дастурини сотиб олажаги ҳақида тарқалган хабар кўпчиликда, айниқса, шахсий маълумотларни тўплаш ва махсус хизматлар ихтиёрига тақдим этиш ҳақида хавотирларни кўпайтирди. Аммо таҳлилчилар бундан-да бошқа хавотирларга асос борлигига ишора қилмоқда.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг, "Whatsapp" ни сотиб олиш ҳақидаги баёнотида "Whatsapp ва Facebook айни миссияни, яъни бутун дунёни ўзаро яна-да яқинроқ боғлаш миссиясини амалга оширади" деган ва "Whatsapp" яқинда 1 миллиард нафар фойдаланувчига эга бўлишини ҳам айтган эди.
Whatsapp бундан беш йил олдин илк бора истеъмолчига тақдим этилишидан буён, ақл бовар қилмас даражада ўсди. Ҳар ойда 450 миллион киши бу дастурдан, шахсий ёки гуруҳ мулоқотлари учун фойдаланади. Бир кунда 1 миллион фойдаланувчи ўзаро мессаж, расм ёки видео-аудио файллар алмашиш учун Whatsapp дастурини қўлланиши айтилади.
Дижитал ҳақларни ҳимоя қилувчи Голландиядаги "Bits of Freedom" номли ташкилот вакили Яннаке Слоутчес (Janneke Sloëtjes) га кўра эса, бу олди-сотдининг жаҳон бозорига улашиш билан бирор алоқаси йўқ.