Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Дўстназар Худойназар: "Хаёлпараст қочоқ"

Дўстназар Худойназар: "Хаёлпараст қочоқ"У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Денгиз бўйида туриб узоқ-узоқларга боқаман. Ватанимни қўмсайман, ёруғ жаҳонга сиғмай кетаман. Денгиз устидаги булутларга боқаман, уларни мен туғилган жаннатмакон ўлканинг осмонида кезишини ҳис этаман. Юрагимнинг уриши тезлашади. Аллоҳ берган умрнинг қолганини юртим осмонида икки дақиқа булут бўлиб кўришга алмаштиришга ҳам рози бўлиб кетаман. Ўзимча ўйга толаман, бошқаларда ҳам менинг туйғум каби туйғу бормикан? Бор бўлса, нега улар бошқачалар, мен эса бошқачаман? Ё мен ўз нуқсонларимни кўрмайманми? Бошқаларнинг руҳиятларида нега Ватан, Миллат туйғусини сезмайман? Ахир мен бирон кишига туҳмат қилмайман-ку, ёки ёмонлик мақсадида ҳаракат қилмайман-ку, нега унда менга бунчалар иғво қиладилар? Бугун халқим ночорликда бўлса, шу халкни ўзидан чиққанлар уни таласалар, ҳуқуқини топтасалар, келажакда фарзандларимиз ҳаёти нима кечади? Бизга ота-боболаримиз нимани мерос колдирдилар-у биз ўзимиздан кейинги авлодларимизга нима колдиряпмиз? Ахир шу диктаторлик режими яралишига биз -- ҳозирги кундаги инсонлар сабабчи бўлдикми, демак, уни бартараф этиш ҳам бизнинг вазифамиз. Демак биз бугун ҳаракат қилишимиз керак. Биргаликда ҳаракат қилишимиз керак ва яна шундай ҳаракат қилишимиз керакки, Аллоҳ берган ақл-заковат билан иш кўришимиз керак. Деярли ҳамма ватандошларимиз шу каби ёзади, аммо амалда-чи? Шундайлар борки, илонни ёғини ялаганлар, яъни уларни ҳеч маҳал кўрмайсиз, фақат ҳис қиласиз. Улар очиқ кўнгилларни яхши сўзлар ва диний иборалар билан аврайди, четдан қарасангиз, улар фаришта каби беозор мўмин бандалар. Иғвони ҳам, туҳматни ҳам тарқатиш йўлини биладилар. Юзимга келиб тушган бир томчи ёмғир томчиси хаёлимни бузиб, гўёки "кўзингни оч, хаёлпараст" дегандай бўлди. Атрофга боқдим, кўзларимга ишонмай қолдим. Қанча вақт ҳаёл оғушида бўлганимни англамадим-у, аммо мен ҳавас қилган булутлар денгиз устида чунонам тўполон бошладиларки, совуқ шамол юзларимни сепалаб "тезроқ кет бу ердан, ҳозир жала қуяди" дегандек бошимдаги ёпинғичимни тортқилади. Идроксиз ҳолда йўлга юзландим, ортда қолаётган денгизга ва унинг устидаги қора булутларга қарай-қарай йўлга тушдим. Хаёлимга "Мен инсонман, Аллоҳ мени шундай яратган, демак, мен иймонли инсон бўлиб яшашим керак. Майли, бошқалар ўз йўлларини ўзлари танласинлар, менинг йўлим Яхшилик йўли бўлсин. Ахир, кимдир ёмонлик билан яшаши керак-ку, ҳамма яхши бўлса яшашни қизиғи бўлмаса керак" деган ўй келди. Кескин кадамлар билан одимлай бошладим "ҳа, қочяпсанку" дегандай катта катта ёмғир томчилари савалай бошлади. Дўстназар Худойназар
Мой аккаунт