Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистонлик имомлар: Катта йўллар бўйида “мини масжидлар” очилади

Ўзбекистонлик имомлар: Катта йўллар бўйида “мини масжидлар” очиладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда катта йўллар бўйлаб намозхоналар ташкил қилиш ҳақида 12 январь кунги жума ваъзларида айтилди. Хусусан, бу ҳақда Озодликка Тошкентдаги "Тинчлик" масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғай маълум қилди. Айни пайтда намозхоналар қуришга асос бўлувчи ҳужжат Озодликка, ҳозирча, маълум эмас. Имом Шермурода Тоғайга кўра¸ 20-30 кишига мўлжалланган бу "мини масжидларда" жума номозидан бошқа барча ибодатларни қилиш учун барча шароитлар бўлади. Бундай намозхоналар очилиши ҳақида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳам Озодликка 15 январь куни айтди. Унга кўра, ўтган йил охирида Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилиши бу ишларнинг бошланиши бўлган. Юнусобод туманидаги «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов 12 январь кунги жума намозида қилган ваъзида Тошкент шаҳридаги йўл бўйларида кичик номозхоналар қурилиши бўйича кўрсатма олинганини айтган эди. «Энди катта, серқатнов йўллар бўйларида, намоз вақти бўлганида одамлар таҳоратхона ва масжид излаб қийналмаслиги учун намозгоҳлар қурилади. Бу жоме масжид эмас, жума намози ўқилмайди, лекин 5 маҳал намоз ўқиса бўлади. Бу "йўловчи масжидлар" дейилади. Шундай топшириқ бўлди. Бу катта хушхабар», деган эди Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов.
Мой аккаунт