Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистондан пахта сотиб олмоқчи бўлган Бангладеш танқид қилинмоқда

Ўзбекистондан пахта сотиб олмоқчи бўлган Бангладеш танқид қилинмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
2013 йил 16-17 октябр кунлари Тошкентда Тўққизинчи пахта ва текстил ярмаркаси ўтказилади. Тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда етиштирилган пахтани сотиб олиш бўйича шартномалар имзолаш имкониятига эга бўлади. Болалар мажбурй меҳнати билан боғлиқ халқаро танқидларга қарамай, Бангладеш ўз текстил саноати учун Ўзбекистондан йилига 200 минг тонна пахта толасини сотиб олиш ҳақида шартнома имзолашни режалаган. Инсон ҳуқуқлари фаоллари Бангладешнинг ушбу режасини танқид қилди. Ўзбекистонда пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан фойдаланилишига қарши халқаро миқёсда кампания олиб бораётган Cotton Campaign ташкилоти (Вашингтон) мувофиқлаштирувчиси Мэтю Фишер Дал Озодлик билан суҳбатда Бангладеш Ўзбекистондан 200 минг тонна пахта толаси сотиб олиш қарорини қайта кўриб чиқиши кераклигини айтди. - Агар имзоланиши режаланган шартнома Ўзбекистондан пахта импорти ҳажмини оширишни назарда тутган бўлса, Бангладеш ҳукумати бундай келишув оқибатини назарда тутган ҳолда, ўз қарорини қайта кўриб чиқиши жуда муҳим. Бангладеш Ўзбекистонда пахта етиштириш тизими мажбурий меҳнатга асосланганини тан олиши керак. Ўзбекистонда бундай амалиёт тўхтатилмагунча, ўзбек пахтасидан фойдаланган ширкатлар инсон ҳуқуқларини бузаётганларга шерик бўлиши хавфини пайдо қилишини Бангладеш инобатга олиши керак, - деди Cotton Campaign ташкилоти мувофиқлаштирувчиси Мэтю Фишер Дал.
Мой аккаунт