Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегараларнинг очилиши байрамга айланди - BBCUZBEK.COM
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 9 та чегара-назорат ўтказиш нуқталари қайтадан очилди. Очилиш маросими икки халқ ўртасида байрамга айланиб кетган. Тожикистоннинг "Диёр" телерадиокомпанияси олган тасвирлардан одамларнинг чегарада ўйин-кулги қилаётганини кўриш мумкин. Ўзбекистоннинг Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятларидаги 9 та автомобил ва темир йўл чегара ўтиш нуқталари 1 март куни очилган. Очилиш маросимида қўшни вилоятлар раҳбарлари қатнашди. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.