Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳавога қарата ўқ отилди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳавога қарата ўқ отилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ўзбек-қирғиз чегараси яқинида ҳавога қарата ўқ отилганини билдирди. Ўзбекистоннинг расман билдиришича, воқеа қирғиз чегарачиси айби билан бўлиб ўтган. Қирғизистон томони ҳозирча бу борада расман изоҳ бермади. Бу сўнгги ўн кун ичида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида юз берган иккинчи нохуш ҳодиса бўлди. Хабарда айтилишича, 11 апрель куни кеч соат 7лар атрофида Фарғона вилоятининг Сўх тумани орқали ўтган "Қизилқиёқ-Бўзадир" транзит автойўлидаги Ўзбекистонга қарашли назорат пости яқинига AUDI машинасида Қирғизистоннинг Боткен чегара отряди "Бўз-Адир" чегара заставаси бошлиғи, катта лейтенант Асқарбеков маст ҳолда келган. “У қўпол тарзда ва ҳақоратлар билан Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларидан ушбу ҳудудни тарк этишларини ноҳақ равишда талаб қилади. Чегара хизматчилари Асқарбековга унинг бу талаби ноўринлигини тушунтиришга ва вазиятни мураккаблаштирмасликка уринишади. Бироқ Асқарбеков Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисини маҳкам ушлаб ўзи билан Қирғизистон ҳудудига олиб ўтишга уринади", — деб хабар қилди Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати.
Мой аккаунт