Ўзбекистон иқтисодиётига $75 млрд ётқизилиши шубҳа уйғотмоқда
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Ўзбекистон 2015 йилнинг охиригача иқтисодиётнинг стратегик соҳаларида умумий қиймати 75 миллиард долларлик 500 дан зиёд лойиҳани амалга оширади", деб баёнот берди Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов. Бу баёнотни шарҳлаган иқтисодчилар эълон қилинган режанинг реал ҳисоб-китобларга таянилганига шубҳа билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси вице-бош вазири, Молия вазири Рустам Азимовнинг бу баёноти тўғрисида 24 сентябр куни таҳририяти Тошкентда жойлашган "Новий век" газетаси сайти хабар қилди.
Катта ва тушунарсиз баёнот
Азимовнинг баёноти қаерда ва қачон янграгани тўғрисида сайт хабар бермаган.
"2010 йилдан бери биз қисқа муддатли перспективада юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳисобига иқтисодиётимизни диверсификациялашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириб келаяпмиз", деган Рустам Азимов.
Ҳукумат маълумотларига таяниб хабар қилинишича, Азимов тилга олган лойиҳалар 2016 йилгача мамлакат ички ялпи маҳсулоти структурасида саноат сектори улушини 2012 йилги 24% ҳамда 2000 йилги 14,2% дан 28 %га етказиш имконини беради.