Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўзбекистон: ДХХ ушлаётган "жиҳодчилар" асли бор ташкилотми?

Ўзбекистон: ДХХ ушлаётган "жиҳодчилар" асли бор ташкилотми?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон: ДХХ ушлаётган "жиҳодчилар" асли бор ташкилотми? ДХХ ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкентда гўёки Суриядан топшириқ олаётган “жиҳодчилар” оқими аъзоларини қўлга олгани ҳақидаги расмий хабар ижтимоий тармоқда кулгига сабаб бўлди. Хорижда бирор гуруҳ ўз зиммасига олмаган, фақат Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари айбловномаларида учрайдиган “Жиҳодчилар” ўзи қандай ташкилот? ДХХ “Жиҳодчилар” оқимининг раҳбари дея қидирувга берган таниқли уламо Обидхон қори Назаровнинг яқинлари бунга нима дейди? Ички ишлар вазирлиги 7 январь куни ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди, дея хабар берди. Хабарда айтилишича, ушбу шахслар Ўзбекистон ҳудудида Суриядаги террористик уюшма аъзоларининг топшириқларини бажариб келишган ва ёшларни Сурия ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилиб, жиноят содир этишга даъват қилган. Расмий хабарга илова қилинган сурат ижтимоий тармоқларда шубҳа ва кулгиларга сабаб бўлди.
Мой аккаунт