Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Жонли ижро боис машҳур бўлган "Қурбон ўлам"

Uzbek Жонли ижро боис машҳур бўлган "Қурбон ўлам"У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Шу кунларда ўзбек машшоқлари орасида жонли ижро мавзуси мунозара марказига чиқди. Ўзбек қўшиқчилигида овози компютер дастурида парваришланиб, дискка кўчирилган ҳофизларнинг кўпайганидан ташвиш билдирилмоқда. Тўй ва концертларда бу қўшиқчиларнинг фақат оғзини очиб-юмиб туриши чипта сотиб олган мухлислар норозилигига ҳам сабаб бўлмоқда. Айни пайтда ўз қўшиқларини фақат жонли ижро қиладиган ҳофизлар ҳам йўқ эмас. Шулардан бири 42 яшарлик ҳофиз Ўлмас Оллабергановдир. Ўлмас Оллаберганов Фузулийнинг "Қурбон ўлам" ғазалини ўзи дутор чалиб жонли ижро қилганидан кейин машҳур бўлди. Бундан 20-30 йиллар аввал Бухоро яҳудийлари орасидан етишиб чиққан Изро Малахов¸ Абрам Тоймасовлар маромига етказиб куйлаган бу эски қўшиққа Ўлмас Оллаберганов янги тароват бағишлагани эътироф қилинди. Туркийнинг ўғуз лаҳжасида ғазал ëзган Фузулийга оид бу ғазални жонли ижрода Ўлмас Оллаберганов тилидан эшитган таниқли ашулачи Насиба Абдуллаева Озодлик билан суҳбатда бу ижро борасидаги ҳайратини яшириб ўтирмади: -Жонли ижрони жуда соғинибман шекилли. Ўлмас Оллаберганов ижросидан жуда таъсирландим. Менимча санъатни ривожлантирадиган омил бу жонли ижродир¸деди Насиба Абдуллаева. Ўлмас Оллабергановнинг "Қурбон ўлам" ашуласини ижро қилган илк видеотасвирларни орадан ўн саккиз йил ўтиб қайта томоша қилдим. 1995 йил суратга туширилган концертда "Қурбон ўлам" ашуласи ижро қилиняпти.
Мой аккаунт