Sunday, 21 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek Урганчда яна уйлар бузила бошланди

Uzbek Урганчда яна уйлар бузила бошландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хоразм вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Урганч шаҳри марказидаги уйлар, xусусий дўкон ва ресторанлар бузила бошлади. Уйи бузилган хонадон эгалари товон пули ололмаëтганига норозилик билдирмоқда. Шу ҳафта бошида Урганч вокзали ёнида жойлашган эски ва янги биноларга булдозер солинди. Эски автовокзал биноси ҳамда шу атрофдаги уйлар, xусусий дўкон ва ресторанлар бузиб ташланди. Урганч марказий майдонидан вино заводигача бўлган ҳудудда ўнлаб уй ва офис биноларининг бузилиши режалаштирилган. 280 та оила шаҳар марказининг реконструкциясидан сўнг қаерда қўним топажаклари борасида аниқ бир тасаввурга эга эмасликларини айтишади: - Шаҳарда экскаватор шовқини кун сайин қаттиқроқ эшитиляпти. Уйлар бузилaяпти, чанг-тўзон, икки қаватли биноларни ҳаммасини бузишaяпти. "Машъал" дўкони ёнида турамиз, бизни уйимизни ҳам бузади, деган гап бор. Лекин, қаердан уй беришади билмаймиз, дейди урганчлик Дилором опа. Урганч марказида шунингдек, соя берадиган гужумлар ҳам кесилиб, улар ўрнига нимжон арча ниҳоллари қадалаяпти. Урганчда эски уйларни бузиш кампанияси 2011 йилда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифидан сўнг бошланган эди. Бош вазир маҳаллий расмийларга вилоят марказидаги "эски уйларни зудлик билан бузиб ташлаш"ни топширгани айтилади.
Мой аккаунт