Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Uzbek "Биз йўқчиликдан мардикор бўлдик"

Uzbek "Биз йўқчиликдан мардикор бўлдик"У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Саккиз миллион одам Россияга нон учун бораётгани йўқ, ишсизликдан кетгани йўқ. Саккиз миллион одам мошин оламан деб, уй қураман деб боряпти. 8 миллион одамни бу ерда қолган 10 миллион фарзандини, ота-онасини ким қўриқлаб турибди? Албатта ҳукуматимиз қўриқлаб турибди. Ана шуларни бориб ишлашига ким шароит яратиб қўйибди. Албатта, муҳтарам президентимиз!" Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Дўстлик маҳалласида истиқомат қиладиган Очил Мирзаевнинг "Баҳс майдонида" айтган бу гапларини Озодликнинг Интернет сайтидан ўқиган Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари маҳалла оқсоқоли, 55 ёшли Очил акани Баҳс майдонига таклиф қилдилар. Ўзбекистоннинг водий вилоятларида истиқомат қиладиган, уч-тўрт йилдан буён Россияга бориб ишлаётган 29 ёшли Жалолиддин, 28 ёшли Суҳробжон ва 25 ёшли Икромжоннинг айтишларича, бу гапларни эшитганидан сўнг уларнинг виждони қайнаб кетган. Бу ёшлар Россияга фаровон ҳаёт илинжида эмас, балки Ўзбекистонда меҳнатга яраша ҳақ тўланадиган иш йўқлиги ва оиласини боқиш учун келганликларини айтадилар.
Мой аккаунт