Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ўқувчилар пешонасига ручка билан "2" қўйган ўқитувчини прокуратура текширмоқда

Ўқувчилар пешонасига ручка билан "2" қўйган ўқитувчини прокуратура текширмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент вилоят, Бекобод шаҳридаги 5- умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси 4 ўқувчини уларнинг пешонасига ручка билан "2" рақмини ëзиб, изза қилгани юзасидан Бекобод шаҳар прокуратураси¸ Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси биргаликда 14 май куни текшириш бошлади. Бу ҳақда Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шукур Бурхоновнинг ëрдамчиси Озодликка маълум қилди: “Жорий ойда Бекободдаги 5- сон ўрта мактаб бошланғич синф ўқитувчисининг интизомсиз ва дарсни ўзлаштира олмаган биринчи синф ўқувчиларига нисбатан таълим тизимида кўзда тутилмаган интизомий чора қўллаши прокуратура тарафидан "руҳий қийноқ қўллаш", деб малакаланди. Текширув бошланди"¸- деди мулозим. Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири Муҳиддин Қўзибоев Озодлик саволларига 14 май куни жавоб бераркан, ўқувчиларга руҳий жазо қўллаган ўқитувчи шу кунларда вақтинча ишдан четлаштирилганлигини билдирди: - Биринчи синф ўқитувчиси (исм-фамилияси Озодликкада маълум. Айбсизлик презмупциясига кўра¸ текширув тугаганига қадар исми жамоатчиликка эълон қилинмайди - таҳр.) ҳозирда Бекобод шаҳар прокуратурасида тушунтириш бериб ўз қилмиши юзасидан тилхат ëзиб ўтирибди. Пешонасига "2" деб ëзилган 4 нафар ўқувчи ва уларнинг ота -оналаридан ҳам тушунтириш хатлари ëздириб олинди. Бу ўқитувчининг ишини Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия ҳам кўриб чиқади¸ - деди Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудири Муҳиддин Қўзибоев.
Мой аккаунт