Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

"Ўғирлаб, йўқ қилинганлар": Оқилжон Юнусов ва Фаррух Ҳайдаров

"Ўғирлаб, йўқ қилинганлар": Оқилжон Юнусов ва Фаррух ҲайдаровУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хориждаги ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат фаоллари ва диндорлар Ўзбекистонда махсус хизматлар томонидан ўғирлаб кетилгани ишонилган шахслар рўйхатини тузиш ва хотирлаш кампаниясини давом эттирмоқда. Бу кампания мухолифатдаги "Муқобил Ўзбекистон" гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Гуруҳ фаолларига кўра, янги ташаббус андижонлик таниқли имом Абдували қори Мирзаев Тошкент аэропортида ном-нишонсиз ғойиб бўлганига 20 йил тўлиши муносабати билан 29 июлда бошлатилган. Шунингдек, гуруҳ фаоллари ҳар йили "Зўравонлик остида ғойиб бўлганларни хотирлаш" куни арафасида халқаро ҳамжамият эътиборини Ўзбекистонда йўқолган диндорлар ва мухолифат фаоллари тақдирига қаратишга умид қилмоқда. "Зўравонлик остида ғойиб бўлганларни хотирлаш" куни ҳар йили 30 августда нишонланади. "Муқобил Ўзбекистон" ҳозирга қадар бедарак кетган 25 нафар ўзбекистонлик рўйхатини эълон қилди. Озодлик ғойиб бўлган шахслардан уч нафари – Абдували қори Мирзаев, Абдуллоҳ Ўтаев ва Ҳусниддин Назаровлар борасида маълумот берганди. Бу гал Озодлик яна икки диний фаол – Оқилжон Юнусов ва Фаррух Ҳайдаровлар тақдирини ёритишга қарор қилди.
Мой аккаунт