Sunday, 21 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Трансвестит “Дилшод” Тошкентда калтакланди

Трансвестит “Дилшод” Тошкентда калтакландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардан “Дилшод” исми билан танилган 20 яшар трансвестит-гей 17 сентябр куни кўчада калтаклаб кетилди. Бу ҳодиса тасвирга туширилган видео ва фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Роликлари ижтимоий тармоқларда таниқли қўшиқчилардан ҳам кўпроқ томоша қилинадиган ва аëллар кийимини кийиб кўчада юришни ўз ҳаëт тарзи деб биладиган “Дилшод”нинг калтаклангани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. (Озодликка бу йигитнинг асл исми "Дилшод" эмаслиги маълум.) Видеода акс этган воқеа гувоҳларидан бирининг Озодликка мактуб воситасида маълум қилишича, аëл кийимини кийиб юрган “Дилшод” Чилонзор туманида калтакланган: “17 сентябрь куни соат кечки 8ларда Чилонозор тумани¸ Шухрат чоррахасидаги номаълум йигитлар аëл кийимини кийиб нозланиб юрган “Дилшод”ни калтаклашди. У кийиб олган қиз болача кийимларни ечиб ташлашди. Калтаклаган йигитлар воқеа жойидан ғойиб бўлишди.”
Мой аккаунт