Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожикистонда соқолли талабанинг калтакланиши норозилик уйғотди

Тожикистонда соқолли талабанинг калтакланиши норозилик уйғотдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳрида соқолли йигитнинг калтакланишига оид ҳодиса жамият орасида шов-шувга сабаб бўлди. Калтакланган талабанинг яқинлари унинг соқоллиларга қарши кампания қурбони бўлганини даъво қилмоқдалар. Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳрида яшовчи 23 ёшли Умар Бобожонов, яқинларининг иддаосича, соқол қўйгани учун милиция ходимлари томонидан аёвсиз калтакланган. Бобожоновнинг яқинлари Россия олийгоҳларидан бирида ўқийдиган ва ёзда уйига таътилга келган бу йигит 28 август куни калтакланганини айтмоқда. Ҳозир Бобожонов Ваҳдат касалхонасида ётибди. Касалхона шифокорлари Озодликнинг тожик хизматига йигит оғир аҳволда реанимация бўлимида сақланаётганини айтганлар. 31 август куни Ваҳдат шаҳрида яшовчи бир гуруҳ шаҳар касалхонаси олдида тўпланиб, Умар Бобожоновнинг калтакланишига алоқадор шахсларнинг жазога тортилишини талаб қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари норозилардан тарқалишни сўраган, улар касалхона ҳовлисини тарк этиши билан эса тиббий муассаса чор-атрофини назоратга олганлар. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги бу ҳодиса юзасидан текширув бошланганини, ҳозирда бу бўйича ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода топшириғига кўра вазир ўринбосари бошчилигида махсус тезкор-тергов гуруҳи тузилганини билдирди.
Мой аккаунт