Sunday, 21 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожик матбуоти: “Ўзбек санъаткорлари томошабинларни жунбушга келтирди”

Тожик матбуоти: “Ўзбек санъаткорлари томошабинларни жунбушга келтирди”У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистонда Ўзбекистон маданият кунларининг ўтаётгани икки мамлакат халқлари ўртасида анъанавий дўстлик ғалабаси ўлароқ талқин этилмоқда. 25 йиллик танаффусдан кейин асосан ўзбекистонлик санъаткорлар ва маданият ходимларидан иборат йирик делегациянинг Тожикистонга сафари маҳаллий матбуотда кенг ёритилмоқда. “Халқларимиз бир-бирини соғинган эди”, дейди тожикистонлик хонанда Афзалшоҳ Шодиев. “Бир неча йиллардан бери афсуски ҳамкорлигимиз ва алоқаларимиз тўхтаб қолган эди. Мана қайта тикламоқдамиз ва бу ажойиб иш бўлди”. Ислом Каримов ўлимидан кейин Президент Шавкат Мирзиёев қудратга келиши билан икки мамлакат ўртасидаги алоқалар яхшилана бошлади. Пойтахтлар ўртасида ҳаво парвозлари тикланди. Душанбеда Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий кўргазмаси бўлиб ўтди. Энди умидлар икки мамлакат чегараларида экилган миналар ҳам тозаланишидан… Ўзбекистон маданияти кунлари ўтган барча концерт заллари томошабинлар билан тўлди. Қўшни мамлакат маданияти байрам қилинди. Навбат Тожикистонники экани айтилди. 25 йил чўзилган айрилиқ ортиқ давом этмаслигига умидлар билдирилди. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт