Thursday, 25 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тошкент: президент Шавкат Мирзиёев нимани ваъда қилди?

Тошкент: президент Шавкат Мирзиёев нимани ваъда қилди?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Буюк ўзбек мутафаккирларининг Афғонистондаги қабр-мақбаралари Ўзбекистон билан ҳамкорликда обод этилади. Бу ҳақда ҳар икки давлат раҳбарларининг пойтахт Тошкентда кеча-сешанба куни бўлиб ўтган расмий музокаралари ортидан маълум бўлган. Сўнгги янгилик ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзи баён қилган. Афғонистонда Алишер Навоий, Абу Райхон Беруний, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб каби улуғ ўзбек сиймоларининг қабр-мақбаралари жойлашган. Аммо Афғонистон, бир неча ўн йилдирки, давомий зўравонликларга саҳна бўлиб келади. Охирги пайтларда, айниқса, буюк аллома Абу Райхон Беруний қабрининг йўқолиб кетиш хавфи остида қолгани жиддий хавотирларга сабаб бўлган. Айнан Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият уни қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига тўсқинлик қилиб келаётган асосий омил сифатида тилга олинган. Тошкентдан олинган хабарларга кўра, томонлар музокаралар чоғида 2018 йилда Афғонистонда Абу Райхон Беруний меросига бағишланган халқаро анжуман ўтказишга ҳам келишиб олишган. Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга икки кунлик расмий ташрифи бугун – 6 декабрь куни расман поёнига етади. Президент Ғани Тошкентдаги расмий матбуот анжумани чоғида ўз нутқини ўзбек тилида ҳам ирод қилган, мир Алишер Навоий ҳазратлари ижодидан намуна ҳам ўқиб, йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлган. Афғонистонлик ҳамкасбини олқишларкан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, “раҳмат”, дея унга ташаккурларини изҳор этганди. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт