Wednesday, 17 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тошкент ИИББ тезкор ходимлари холис гувоҳларни қандай "мажбурлайди" - BBCUZBEK.COM

Тошкент ИИББ тезкор ходимлари холис гувоҳларни қандай "мажбурлайди" - BBCUZBEK.COMУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судидаги ишда иштирок этаётган холис гувоҳ тергов давомидаги кўрсатмасидан воз кечди. Талъат Эрмуҳаммедов судланувчи Аббос Хаджаевга нисбатан таҳдидлар остида қарши гувоҳлик қилганини айтган. У суд залида қандай қилиб холис гувоҳга айлангани ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари унга қандай таҳдид қилишганини айтган. Эрмуҳаммедовни кўчада паспортсиз юрибсан, деб ушлашган ва идорага олиб борамиз деб гўёки жиноятчини ушлаш жараёнига холис гувоҳ сифатида олиб боришган. У ўзи кўрмаган нарсаларни кўрдим деб гувоҳлик беришга ва икки кишига туҳмат қилишга мажбурланганини таъкидламоқда. Судда тингловчи сифатида иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулова Талъат Эрмуҳаммедов билан гаплашиб гувоҳлигини нима сабабдан ўзгартиргани ҳақида сўраган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт