Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Толиблар Усмон Ғозий бошчилигидаги ИШИДчиларни тор-мор қилдими?

Толиблар Усмон Ғозий бошчилигидаги ИШИДчиларни тор-мор қилдими?У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Афғонистоннинг Зобул вилоятида 6-9 ноябрь кунлари Толиблар билан ўзаро жангларда собиқ ЎИҲ амири Усмон Ғозий асир олингани иддао қилинмоқда. Афғон расмийлари "Исломий давлат"га байъат берган ўзбеклар мулла Ахтар Мансурга қарши жанг қилганини тасдиқлади, аммо Ғозийнинг асир олинганини тасдиқламади. Бироқ, ижтимоий тармоқда ЎИҲ матбуот котиби Нусратуллоҳ Мужоҳидга оид, деб тарқатилган видолашув тахминга асос қилиб келтирилмоқда. Зобулда ўзбеклар Ахтар Мансурга қарши урушди Афғонистон хавфсизлик кучлари жанубдаги Зобул вилоятида Толиблар ўртасида ўзаро қақшатқич жанглар бўлгани, унда гуруҳ амири этиб эълон қилинган мулла Ахтар Мансурга қарши толибларнинг яна бир қўмондони - мулла Муҳаммад Расул ва унинг ўнг қўли бўлган мулла Мансур Додуллоҳ жангарилари урушганини тасдиқлади. Расмий хабарга кўра, бу жангларда Ахтар Мансурга қарши ўзбек жангарилари ҳам жанг қилган ва ҳар икки томондан 80 атрофида жангари ўлган. Аммо, сўнгги ҳафта ичида турли норасмий манбалар бу жангларда 6 ой муқаддам "Исломий давлат"га байъат берган ва Толибларнинг янги раҳбариятини "ёлғончилик, афғонпарастлик, қавмпарастлик"да айблаган собиқ ЎИҲ раҳбари Усмон Ғозийнинг асир олингани, айрим манбаларда, ҳатто қатл этилгани иддао қилинмоқда.
Мой аккаунт