Saturday, 13 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Суннийлар ва шиалар ўртасида танглик

Суннийлар ва шиалар ўртасида тангликУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сунний ва шиага ажралиш Ислом тарихидаги энг йирик бўлинишдир. Бу икки мазҳаб асрлардан бери мавжуд. Назария, урф-одатлар, қонунлар ва диний ташкилотлар ажратса-да, Исломнинг энг асосий тамойиллари уларни бирлаштиради. Ҳаж ва умра зиёрати ҳар икки томон адо этадиган амаллардан ҳисобланади Дунёдаги 1.5 миллиарддан ортиқ мусулмоннинг аксари, ҳисоб-китобларга кўра, 85-90 фоизи суннийлардир. Миср, Иордания ва Саудия Арабистони аҳолисининг 90% ёки ундан кўпи сунний ҳисобланади. Мусулмонларнинг 10% га яқинини эса, шиалар ташкил қилади. Дунё бўйлаб уларнинг сони 154 - 200 миллион ўртасида экани айтилади. Шиалар асосан Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Озарбайжон каби давлатларда кўпчилик бўлиб яшайдилар. Афғонистон, Ҳиндистон, Қувайт, Ливан, Покистон, Қатар, Сурия, Туркия, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлигида ҳам шиаларнинг каттагина жамоалари бор. Шиа мазҳабининг келиб чиқишига сиёсий ихтилофлар сабаб бўлган. Аммо, шиалик қачон пайдо бўлгани ҳақида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт