Tuesday, 23 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Швейцария Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири ҳақида маълумот беришни истамади

Швейцария Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири ҳақида маълумот беришни истамадиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкида музлатилган 800 миллион Швейцария франкининг (шу кунда 810 миллион АҚШ долларига тенг – таҳр.) бир қисмини Тошкентга қайтариш масаласи принципда қарийб ижобий ҳал бўлган. Бу ҳақда Озодликка мазкур жараëн тафсилотларига яқин Швейцария¸ Швеция ва Британиядаги манбалар бир-биридан мустақил равишда маълум қилди. Айни пайтда¸ Озодлик билан ëзишмаларда Швейцария федерал прокуратураси Каримова устидан 2012 йили очилган жиноий ишнинг ҳамон давом этаëтгани ва ишнинг қачон судга оширилиши мавҳумлигини билдирди. Музлатилган пуллар тақдири бўйича сўнгги сиëсий қарор чиқарувчи Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги эса¸ бу масалада қачон¸ қандай қарор олиниши ҳақидаги саволга жавоб бера олмаслигини айтиш билан чекланди. Сиëсий музокаралар якунига етиб қолган Гулнора Каримовага қарашли экани айтилаëтган пуллар тақдири борасида Тошкент ва Берн ҳукуматлари ўртасида анчадан бери бораëтган музокараларга оид маълумотни матбуотга очиқлашга ваколатли бўлмаган швейцариялик мулозимнинг Озодликка шахси сир қолиш шарти билан айтишича¸ Берн ҳукумати бу пулларни имкон қадар тезроқ Ўзбекистон янги ҳукуматига қайтариш истагида. “Музокаралар анчадан бери давом этмоқда. Биласиз¸ Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган пулига бир неча даъвогар бор. Биринчиси¸ Ўзбекистон ҳукумати бўлса¸ иккинчиси АҚШ¸ яна бири эса¸ Zeromax кредиторлари. Каримова ва шерикларининг молиявий жиноятларни АҚШ долларида¸ Америка банк тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширганини иддао қилаëтган АҚШ Адлия вазирлиги бу пулларнинг бир қисмини олиши мумкин. Zeromax кредиторлари ҳозирча бу ширкатнинг асл эгаси Каримова эканини терговга исботлай бера олгани йўқ¸шунинг уларда деярли шанс йўқ¸” деди бу мулозим.
Мой аккаунт