Шавкат Мирзиëев “Болалар” гуруҳи асосчисини ҳоким ўринбосари қилиб тайинлади
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Озодликка бугун маълум бўлишича¸ 26 март куни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фарғона вилояти хокимининг янги ўринбосарини тақдим қилган ва Фарғона вилоят прокурори лавозимида ишлаб келган Баҳодир Пўлатов номзоди сессия иштирокчилари тарафидан мақулланган. Бундан олдин Ўзбекистоннинг Бухоро¸ Навоий ва Сирдарë вилоятларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланган эди. Фарғона вилояти ҳокими янги ўринбосари ўзининг таржимаи ҳоли билан бошқа янги ўринбосарлардан фарқ қилади. Ўзбекистон Президенти жорий йил 24 февралда имзолаган “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ортидан вилоят ҳокимларига ўринбосар тайинлаш жараëни давом этмоқда. Хокимларга янги ўринбосар тайинлаш ҳақидаги президент фармони уларнинг жойлардаги мутлақ ҳукмронлигига чек қўйишни кўзлагани айтилади.